13 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,5 °C

Анонслар
20 Ноя  2019 951

Илмий-техник лойиҳалар танлови

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ҳиндистон Республикаси Фан ва технологиялар вазирлиги ҳамкорликдаги илмий-тадқиқот лойиҳалар танловини эълон қилади.

Лойиҳаларни бажариш Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ҳиндистон Республикаси Фан ва технологиялар вазирлиги ўртасида имзоланган ҳамкорлик шартномаси доирасида амалга оширилади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасалари Ҳиндистон Республикасидан лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳамкор топишлари лозим. Танловга ҳар икки томондан лойиҳалар тақдим этилиши шарт.

Экспертиза натижалари бўйича бир томонлама ёки иккала томондан ҳам молиялаштириш рад қилинган лойиҳалар танловдан четлаштирилади.

Ушбу танлов илм-фаннинг куйидаги йўналишлари бўйича ўтказилади:

1. Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотлари ва технологиялари;

2. Муҳандислик фанлари;

3. Информатика ва коммуникацион технологиялар, амалий математика, маълумотлар базаси ва технологиялари;

4. Соғликни сақлаш ва тиббиёт технологиялари;

5. Материалшунослик фанлари;

6. Табиий фанлар ва биотехнологиялар;

7. Физика ва астрофизика;

8. Энергия, сув, иқлим ва табиий ресурсларга оид фанлар.

Лойиҳаларни тақдим қилиш муддати: 2020 йил 14 февралгача.

Лойиҳани амалга ошириш муддати 36 ойдан ошмаслиги лозим.

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ҳар бир лойиҳага йилига кўпи билан 500 миллион сўм ажратилади.

Танловга ҳужжат топшириш талаблари ва лойиҳа шакли шу ердан кўчириб олинади. Ариза шакли тўлиқ инглиз тилида тўлдирилиши ва белгиланган муддатдан кечиктирмай Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этилиши лозим.

Танлов натижалари 2020 йилнинг май ойида Инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Ўхшаш анонслар

Тадбир жорий йилнинг 18-19 ноябрь кунлари “Ўзекспомарказ” нинг 1-4 павилонларида бўлиб ўтади. Саноатчилар ўртасида кооперация алоқаларини ўрнатиш ва кенгайтириш мақсадида ўтказиладиган ярмаркада Ўзбекистоннинг иқтисод…

Фарғона шаҳрида 2019 йил 31 октябрь – 1 ноябрь кунлари «Одам савдосига қарши курашиш масалаларини оммавий ахборот воситаларида самарали ёритиш» мавзусида журналистлар учун ўқув семин…

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги 29-31 октябрь кунлари «Ўзекспомарказ» Миллий коъргазма мажмуасида “InnoWeek.uz” Инновацион ғоялар ҳафтасини ўтказишни режалаштирмоқда

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech