25 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,4 °C

1 июнда «Humo arena»да байрам дастури бўлиб ўтади

Ташкилотчиларнинг айтишича, унда «Болалик бўлсин!» шоу-дастурини ўтказиш режалаштирилмоқда.

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни болажонлар ва уларнинг ота-оналарини 17:30 дан 21:30 га қадар мажмуа ҳудудида «Marvell» ва «Disney» киностудиялари қаҳрамонлари кутиб олади, жажжилар улар билан нафақат мириқиб ўйнаши, балки махсус мўлжалланган фотоҳудудда суратга тушишлари ҳам мумкин. Бундан ташқари, кичик томошабинларни чўпоёқларда юрувчилар ва масхарабозларнинг чиқишлари кутмоқда.

Байрамнинг ёши катта меҳмонлари ҳам зерикиб қолишмайди. Улар учун шарлардан шакллар ясаш, болалар билан чизиш ва яратишга ўргатадиган интерфаол маҳорат-сабоқлар ҳам тақдим этилади.

Мажмуа ҳудудида батут, тезликни севувчи кичкинтойлар учун автомобилчалар ва велосипедлар ишлайди.

Ажойиб мусиқали ва рақсли трансформерлар шоуси байрамни якунлаб беради.

Тадбир ташкилотчиси «Humo arena» муз мажмуаси маъмурияти.

Байрам дастурига кириш бепул.

Похожие пресс-релизы

30-31 май кунлари Халқаро бизнес-марказида тадбиркорлик бўйича халқаро ёшлар форуми бўлиб ўтади. Унда ўз муваффақияти сирларини баҳам кўришга тайёр халқаро экспертлар иштирок этади.

2019 йил 12-14 июнь кунлари Тошкент шаҳрида «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазма компанияси ҳудудида «Uzbekistan Agrotech Expo 2019» агросаноат комплекси учун замонавий ускуналар ва технологияларнинг XIV халқар…

Жорий йилнинг 11-13 апрель кунлари пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида “BankExpo-2019” молия-банк хизматлари, ускуналари ва технологияларининг Миллий кўргазмаси бўлиб ўтади. Кўрга…

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech