24 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,3 °C

IT-хабарлар
26 Июл  2019 1913

«Мия маркази» яратилдими?

Тошкентда республикада биринчи дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки очилди.

Энди истеъдодли кишилар, ихтирочилар, физиклар, математиклар, электроника муҳандисларининг ўз фикрлари билан ўртоқлашадиган ва мос лойиҳалар устида ишлаш учун келиши мумкин бўлган жой бор. Қизиқарли маҳсулотларни яратишга қодир бўлган ғайрат-шижоатли йигит-қизларимиз кўп.

IT-парк – бу истиқболли стартап-лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва бозорга чиқаришни таъминлайдиган бино ва иншоотлар мажмуасидир. Яъни паркни яратишга ўзига хос тарзда ёндашилган. Унинг директори Фарҳод Ибрагимов таъкидлаганидек: «Дунёда паркимиз ҳақида эмас, балки лойиҳаларимиз ҳақида гапиришсин».

Очилиш маросимида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов, унинг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров, Ҳиндистон дастурий технологиялар парклари жамияти (STPI) бош директори Омкар Рай, Исроил давлатининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Эдуард Шапира, Тошкент шаҳридаги Инха университети ректори Музаффар Жалолов иштирок этди.

Ўз чиқишида Э.Шапира шундай таъкидлади:

- Ушбу парк - бошланғич тўғри экотизимни яратиш асосларидан биридир. Ҳозир биз муваффақият халқаро ҳамкорликка боғлиқ бўлган глобал даврда яшаяпмиз. Бизнинг Исроилга аниқ IT-технологиялар учун бутун дунёдан тез-тез келиб туришади.       

Бундан ташқари, элчи иқтидорли ёшлар билан танишиш учун боғимизга исроиллик физик ва кимёгар, Нобель мукофоти совриндори Дан Шехтманни таклиф қилишга ваъда берди.   

Омкар Рай ҳам Ҳиндистонда компьютер технологияларининг ривожланиши ҳақида жуда кўп қизиқарли нарсаларни сўзлаб берди. 

Ҳар йили ушбу мамлакат 70 миллиард доллардан зиёдроқ IT-маҳсулотларини экспорт қилади. Таққослаш учун: 2018 йилда Россия нефть маҳсулотлари экспорти 78 миллиард долларни ташкил этган. IT-технологиясидаги ҳинд мўъжизаси 1990 йиллар бошида, мамлакат ҳукумати иқтисодиётни либераллаштиришга ўтганда пайдо бўлди: хорижий ускуналарни импорт қилиш бўйича божхона ставкалари пасайтирилди, миллий компаниялар учун қулай шароитлар яратилди. 1988 йилда Ҳиндистоннинг дастурий таъминотини ишлаб чиқариш бўйича хусусий ва давлат технопарки компаниялари (STPI) жамоаси ташкил этилди. Бутун бошли «стартап-қишлоқлар» барпо этилган ва уларда ёш истеъдодлар ўз ғояларини ҳақиқатга айлантирадилар. Худди ўша ёшлар туфайли Ҳиндистон ўсиш суръатлари бўйича дунёдаги учинчи иқтисодиёт ҳисобланади.

IT-паркининг очилишига бағишланган тантанали кечада меҳмонлар учун унинг ҳудуди бўйлаб экскурсия ташкил этилди. Уларга маслаҳат кенгаши танлаган 15 та энг яхши жамоа таништирилди.

IT-парк яратувчиларининг айтишича, яқин келажакда учта блок очилади, унда коворкинг-маркази, IT-академияси ва лабораториялар ва ҳатто, IT-меҳмонхона бўлади. Бундан ташқари, унинг филиаллари бутун Ўзбекистон бўйлаб - ҳудудларда IT-тадбиркорликни ривожлантириш учун ишлайди. IT-паркнинг асосий вазифаси экспортга йўналтирилган иш ўринларини ташкил этишга қаратилган рақобатбардош стартап-экотизимни яратишдир.  

Таъкидлаш жоизки, парк ходимлари Президентимизнинг 2017 йил 30 июндаги «Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида белгиланган имтиёзларга эга бўлади.

Яратувчиларининг айтишича, IT-парк истиқболли стартап-лойиҳаларини жаҳон бозорга олиб чиқиш ва ишга туширишни таъминлашга мўлжалланган.   

Константин Башлаев.

«Правда Востока».

«Правда Востока» газетасида 2019 йил 26 июлдаги 149-сонида «Создан «мозговой центр»?» сарлавҳаси билан нашр этилган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech