27 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28 °C

Мамлакатимизда
6 Мар  2019 8547

Лилия Николенко: “Ҳар бир кунимиз қувончли ўтсин!”

«Правда Востока» юртимиздаги барча хотин-қизларни ўз саҳифалари орқали гўзаллик ва баҳор майрами билан табриклайди. Бугунги саҳифамиз меҳмони эса таниқли «Потребитель.уз» лойиҳаси раҳбари, блогер, иккита пазандаликка оид китоб муаллифи, турли ташаббусларни ишлаб чиқувчи ва уларни мувофиқлаштирувчи, тренер ва контент-менежер Лилия Николенко.

 

- Лилия, ҳаётда энг кўп нимадан завқ завқ оласиз: иш, оила, жамоатчилик фаолияти, қизиқишлар?

- Санаб ўтганларингизнинг бари менга завқ бағишлайди, улар қанақа ҳаётий жабҳада бўлмасин, яхши самара беради. У хоҳ пазандалик бўлсин, хоҳ кўргазма, ҳунарманд уста ҳақидаги мақола ёки улкан ва ажойиб таассуротлар қолдирувчи саёҳат, «Потребитель» Facebook-гуруҳдаги фаоллик ёки оила, фарзандлар, бунда асосийси - натижа.

- azu.uz блогингиздаги таомлар рецепти ажойиб. Аниқ, лўнда ва иштаҳани қитиқловчи!

- Менинг ҳам ўз сирларим бор. 20 йиллик педагогик амалиётга эгаман, бу боис жараённи тушунарли қилиб етказиб бера ва ўргата оламан. Яъни таомлар тайёрлаш қоидалари ва амалларини касбимдан фойдаланган ҳолда шундай ёзиб чиқаманки, бундан ўқувчилар ҳам керакли ва кутилган натижага эга бўлишсин.

- Педагог экансиз, нега тўсатдан блогер бўлишга қарор қилдингиз?

- Бироз бошқачароқ эшитилади-ю, аммо бунга фарзандларим туртки берган. 2005 йилмикан, аниқ эсимда йўқ, у пайтларда мамлакатимизда блогерлар ҳали йўқ эди, қизим пазандалик рецептларини ён дафтарга эмас, балки ижтимоий тармоқда ёзиб боришни тавсия қилиб қолди. АКТ мутахассиси сифатида бу мени қўрқитгани, шошириб қўйгани йўқ, албатта, ва мен, ёза бошладим. Шунчаки, ахборот алмашишга қандайдир талаб бор эди. Бирор қизиқ нарса топсам, то уни бошқалар билан баҳам кўрмагунимча тинчлана олмайман.

Сирларни очиб

- Блогер бўлиш ҳам осон бўлмаса керак?

- Албатта. Биринчидан, бу ёзган нарсалар учун, жойлаштирган постлар келтириб чиқарадиган хатти-ҳаракатлар учун жавоб бера олиш керак. Иккинчидан, орада танаффус қилишга имкон қолмайди ва уни давом эттириш шарт. Худди «А»ни айтгач, кетидан дарров «Б» дегандай. Масалан, Ўзбекистон бўйлаб саёҳатларимдан олган таассуротларни тасвирлай бошладим. Орада озгина танаффус юзага келди, шунда ўқувчилар бонг ура бошлади: нега таомномалар йўқ, ҳалқ ҳунармандлари ҳақидаги маълумотлар йўқ, деб...

Яна бир мисол: мен билан бирга саёҳат қилишни ёқтириришади. Негаки, гўёки эксклюзив радиодан каби мендан улар томонга ахборот оқими кетади.

- Мамлакатимизда блогерларнинг ўз фаолияти билан шуғулланишида тўсиқлар учрайдими?

- Ундай демаган бўлардим. Ҳаммаси миллий колоритда бўлгани учундир, эҳтимол. Аммо бундан у янада қизиқарлироқ бўлади. Маданиятлар, тиллар ва анъаналар туташган жойда кўпроқ ахборот олиш учун сабабга эга бўламиз. Тил борасида тўсиқ йўқ дейишим мумкин. Ҳатто, умуман рус тилида гапирмайдиган ҳудудларда ҳам. У ернинг одамлари шунчалик очиқюз ва хушмуомалаки, лекин айрим ўзбекча сўзларни билмаслик қизғин суҳбатлар қуришга халақит бера олмайди.

Кўпчилик «Сиз бологерларга ҳам босим ўтказишадими?», деган саволни беришни яхши кўради. Менга ҳеч қандай босим бўлмаган. Балки танқид қилмаганим учундир?..

- Жамоатчилик эътиборидан чарчаб кетмайсизми?

- Бу чиндан ҳам оғир. Салгина бўшашишга ҳам имкон бўлмайди, доим «форма»да бўлиш лозим. Аммо бу чарчатади. Бироқ ҳаммасига хотиржамлик билан қарашга ҳаракат қиламан.

- Қизиқишингиз доираси кенг. У қандай шаклланган?

- Бунинг калити блогерликнинг моҳиятини тушунишда. Блогер худди нимани кўрса уни қўшиққа солиб куйлаб кетаверадиган халқ ҳофизи – оқинга ўхшайди. Бу борада оамадим келган – атрофимда ижодкор инсонлар кўп, кўп саёҳат қилишга ва кўп нарсаларни ўз кўзим кўришга тўғри келади. Бунда энг муҳими, илгари ҳеч ким эътибор бермаган яхши, қизиқарли нарсани кўра олишда, кейин унга қизиқиб, сўраб-суриштириб, маълумот тўплаш ва кўп ўқишдадир...

Фикр алмашишнинг бош майдони

- Бундай қайноқ фаолликни қаердан олгансиз? Феъл-атворингиз шунақами ёки ҳаётий зарурат?

- Бу кўпроқ турмуш тарзи бўлса керак. Фаолиятингни кўпчилик кузатиб бораётганини кўрганингда пассив бўлишнинг сира иложи йўқ.

- Илмий ишлар ёзишда ўзингизни синаб кўришни хоҳламаганмисиз?

- Очиғи, шундай фикр ҳам йўқ эмас, аммо вақт борасида айни дамда бу имконсиз. Бунинг учун аллақачон юргизиб юборилган жараёнлардан чиқиб, бошқа янги дастурга созланиш лозим. Аммо ҳозирги фаолиятим бунга имкон бермайди.

- «Потребитель.уз» энг оммабоп лойиҳангиз. У қандай пайдо бўлган?

- Бу ғоя бўлимида таомлар учун маҳсулотлар, зираворлар танлаш, турли масаллиқлар ёзилган  пазандалик сайтидан чиққан. Изоҳларда кўпчилик жонли тарзда иштирок этган. Кейин камида ўзаро маҳсулотлар ҳақида фикр алмашадиган гуруҳ тузиш ғояси пайдо бўлди.

Ҳаёт эса ҳаммасини жой-жойига қўйди. Майдон оммавийлиги ошгач, реклама берувчилар пайдо бўлди. Фикрлар ва рекламаларни бўлиш учун умумий қоидалар яратилишига зарурат туғилди. Муқобили бўлмагани учун лойиҳа катталаша борди, баъзида унинг ўзи бизга нима қилиш кераклигини кўрсатарди. Буни илгаридан айтиш ҳам қийин эди негаки, биздан олдин бундай тажриба ҳали бўлмаганди.

Гуруҳ иштирокчиларининг сони 50 мингдан ошгач, унча катта бўлмаган жамоамизнинг бор вақтини эгаллаб олди. Шунда бир нарсани тушуниб қолдик: ё лойиҳани ёпиш керак ёки унда маблағ ишлаб олиш лозим.

Гуруҳнинг асосий муҳим жиҳати – товарлар ва хизматлар ҳақида бирдай ахборотга эга улкан жамоавий мияга эгалигидир. Бундай ғаройиб, 200 минг кишидан иборат маълумотномани ўйлаб топишнинг ўзи қийин. Гуруҳнинг билмайдиган нарсаси кам ва нархлар, сифат ва хизматлар борасида исталган маслаҳатни бериши мумкин.

Иккинчи муҳим томони – истеъмолчи ва хизмат кўрсатувчи ёки ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги яхшигина мулоқот майдонига айланганидир. Бирор киши нимадир ҳақида ёмон фикр билдирса, бу постни 200 минг истеъмолчи кўради. Етказиб берувчининг эса унинг фикрини эътиборсиз қолдиришга имкони қолмайди. У ҳам алоқага чиқиб, сўнг администрация ўрнатган тартиб асосида, ҳар иккала томонни ҳам қониқтирадиган якдил тўхтамга келишади. Ва бу кутилган натижа бўлади. Илгари бундай имконият мавжуд эмасди.

- Компаниялар томонидан босим ўтказиш ҳолатлари ҳам учрайдими?

- Гуруҳ администрацияси мунтазам босимни ҳис этади. Баъзан ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчини истеъмолчининг тажовузкор хатти-ҳаракатларидан ҳимоя қилишга тўғри келади. Бунда бизни кимларгадир ён босишда ва манфаатларни сотишда айблашади. Истеъмолчининг эътирози қўллаб-қувватланса, компаниялардан қўнғироқлар бўла бошлайди. Ғазабланишади, ўз мавқеини ҳимоя қилиш учун судга берамиз, деб пўписа қилишади. Шундай ҳаракатлар бўлган. Аммо биз қонунларимиз доирасида қатъий ҳаракат қиламиз, ҳозирча ҳақиқат биз томонда.

- Кимнингдир томонида бўлиб, унинг манфаатларини ҳимоя қилишга сизга нима туртки беради?

- Гуруҳ вазиятни таҳлил қилиш қоидасига, аккаунтни кўриб чиқишгача, қатъий амал қилади. Ахир, ғазабнок пост тагида ҳамма нарса, ҳатто, рақобатчилар ўртасидаги уруш ҳам, ётган бўлиши мумкин. Айрим постларни, агар салбий хатти-ҳаракатларни келтириб чиқаради, деган қарорга келсак, ўзимиз ўчириб ташлаймиз.

- «Потребитель.уз»ни майдонда бошқача, дейлик, теле- ва радиошоу шаклда тақдим этиш борасида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

- Бу ҳақда ҳам ўйлаганмиз, ҳатто, шундан таклифлар ҳам тушган. Аммо уларни ҳеч қачон ўзим олиб бормайман, деган қарорга келдим, фақат лойиҳа раҳбари, тренер сифатида иштирок этишим мумкин.

- Мамлакатимизнинг, келинг, майдалашиб ҳам нима қилдик, бутун дунё хотин-қизларига 8 март тилакларингиз...

- Ҳар куни эрталаб яшаш ва ҳаётдан завқ олиш истаги билан уйғонишларини ва бу уларга олам-олам қувонч келтиришини тилайман!

Александр Зотов

суҳбатлашди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech