21 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +30,9 °C

295 та вагон ишлаб чиқарилиб, 581 та юк вагони таъмирланди

2018 йилда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти таркибидаги “Quyuv mexanika zavodi” шўъба корхонасида қандай ишлар амалга оширилди, кўзланган натижаларга эришилдими, жорий йилги режалар қандай? Бу каби саволларга “Quyuv mexanika zavodi” шўъба корхонасига уюштирилган пресс-турда атрофлича жавоблар берилди.

Ўтган йилда завод бир қатор маҳсулотларнинг янги турини ишлаб чиқаришни ўзлаштирди. Жумладан, биргина қуюв цехининг ўзида 20 га яқин турдаги маҳсулотлар маҳаллийлаштирилиб, валюта тежалишига эришилди. Тиркамаларнинг турли эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, айниқса, илк бор тормоз қисмларини қуйиш ишларининг олиб борилгани эътиборга молик.

2018 йилда чўян қуйиш 128,1 фоизга, пўлат қуйиш ишлари эса 125 фоизга бажарилди. Йилдан-йилга корхона маҳсулотларига бўлган талаб ортмоқда. Буни 2017 йилга нисбатан 699 тонна пўлат, 594 тонна кўп чўян қўйилганидан ҳам билиш мумкин.

Бугунги кунда мазкур цехда 200 турдан ортиқ зарур бутловчи қисмлар тайёрланмоқда. Қуюв цехи тўлиқ автоматлаштирилган бўлиб, хорижнинг “КUNКЕL WАGNЕR”, “ОТТО JUNKЕR”, “NEDЕRМАN” номли нуфузли компаниялари томонидан юқори сифат билан ишлайдиган ва сўнгги русумдаги ускуналари билан жиҳозланган.

Шунингдек, якунига етган йилда жами 295 та вагон ишлаб чиқарилган, 581 та юк вагони таъмирланган. Жорий йилдан бошлаб заводда 24 метр ўлчамга эга фитинг платформаларини кенг кўламда ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Эътиборлиси, ўтган йилда 950 минг АҚШ долларилик маҳсулот экспорт қилинди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech