23 Январь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -0,1 °C

“SQB Аёллар клуби” илк тингловчиларига сертификатлар топширилди

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан Ўзсаноатқурилишбанк бош офисида “Конституцияда аёллар ҳуқуқи” номли тадбир бўлиб ўтди.

Банкни трансформация қилиш жараёнида аёл ходимларнинг ҳам ҳиссаси алоҳида эканини таъкидланди. Уларнинг самарали меҳнати, банк ривожига қўшаётган ҳиссаси алоҳида эътироф этилди.

Тадбир доирасида “SQB Аёллар клуби”нинг илк дастурида фаол қатнашган қатор хотин-қизларнинг лавозими оширилди, махсус сертификатлар топширилди.

Эслатиб ўтамиз, “SQB Аёллар клуби” жорий йилнинг август ойида ташкил этилган бўлиб, бунда банк тизимида хотин-қизларнинг салоҳиятини янада ривожлантириш, етакчилик қобилиятини кучайтириш, сиёсатчи, раҳбар ва жамоат арбоблари сифатида ўзларини намоён қилишга шароит яратиш, шунингдек, мамлакатимизда барча жабҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларда улар иштирокини кенгайтириш каби мақсадлар кўзлаган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech