23 Январь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -1,4 °C

Ўзсаноатқурилишбанк «Sumitomo Mitsui Banking Corporation» билан 100 млн. долларлик келишувни имзолади

Токио шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Японияга давлат ташрифи арафасида ташкил қилинган Ўзбекистон ва Япония ишбилармон доираларининг бизнес-форумида Ўзсаноатқурилишбанк «Sumitomo Mitsui Banking Corporation» билан қиймати 100 млн. АҚШ долларилик ҳамкорлик келишувини имзолади, деб хабар қилади банк матбуот хизмати.

Мазкур ҳужжат савдони молиялаштириш, ғазначилик операциялари, Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш каби соҳаларда банклараро ҳамкорликни ривожлантиришни назарда тутади

Япония банки молиялаштириш линияси Ўзсаноатқурилишбанкка Япония ва бошқа мамлакатлардан технологик ускуналар ва хизматларни импорт қилишни кўзда тутадиган лойиҳаларни молиялаштириш бўйича ресурс базасини кенгайтириш имконини беради. Қайд этиш жоизки, Япония банки томонидан Ўзсаноатқурилишбанк мижозларига товарлар ва хизматлар экспорт-олди молиялаштирилиши учун ресурс тақдим қилиниши ҳам ушбу келишувда кўзда тутилган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech