19 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +37,7 °C

Мамлакатимизда
20 Фев  2019 1511

“Ўзқурилишматериаллари” АЖ тугатилади

Қурилиш материаллари саноатини тубдан такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари (“Ўзсаноатқурилишматериаллари”) уюшмаси  ташкил этилди, деб ёзмоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

“Ўзқурилишматериаллари” АЖнинг хўжалик жамиятлари устав капиталларидаги акциялари Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиш орқали жамият тугатилади.

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг раиси ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги тақдимномаси бўйича уюшма таъсисчиларининг умумий йиғилиш қарори билан сайланади.

2022 йил 1 январга қадар корхоналарнинг шартномалар бўйича “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасига тўланадиган ажратмалари юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базадан чиқарилади.

2019 йил 1 апрелдан бошлаб норуда фойдали қазилмалар мавжуд бўлган ер қаъри участкасидан геологик ўрганиш учун фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ариза келиб тушган кундан бошлаб 10 кундан ошмаган муддатда берилади.

2019-2021 йилларда умумий қиймати 1,3 млрд АҚШ доллари, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига 692 млн АҚШ доллари миқдорида амалдаги корхоналарни техник ва технологик янгилаш ҳамда янги корхоналар барпо этиш бўйича 67 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилади.

“ҚурилишматериаллариЛИТИ” МЧЖ ихтисослаштирилган лойиҳа илмий-тадқиқот институтини “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси таркибига кирувчи “ЎзқурилишматериалЛИТИ” МЧЖ илмий-тадқиқот ва инжиниринг маркази этиб қайта номланди.

 2019 йил 1 апрелгача Қурилиш материаллари саноатидаги инвестиция лойиҳалари рўйхати, шунингдек, уларни амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси тасдиқланади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech