19 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,8 °C

Спорт
12 Мар  2019 3334

Зидан “Реал”га қайтди ва 2022 йилгача шартнома имзолади

Мадриднинг “Реал” жамоаси бош мураббий Сантьяго Соларини истеъфога чиқарди ва унинг ўрнига франциялик мутахассис Зинедин Зиданни тайинлади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

 

Маълум қилинишича, Зидан “Қироллик клуби” билан 2022 йилгача шартнома имзолаган. «Францияликнинг ўзи ўйинчи ва мураббий сифатида тарихини бошлаган клубга қайтди», дея келтирилади матбуот хизмати баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Зидан “Реал” билан 2018 йилда, Европа Чемпионлар Лигасида кетма-кет уч марта ғолиб чиққандан сўнг хайрлашганди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech