22 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,4 °C

Мамлакатимизда
18 Июл  2019 616

Журналист ва блогерлар ўртасида илк бор ҳарбийлашган мусобақа ўтказилди (фото)

Марказий ҳарбий округи қўмондонлиги ташаббуси билан “Форишʼʼ тоғ полигонида республиканинг турли нашрларида фаолият олиб бораётган журналист ва блогерлар ўртасида ўзига хос мусобақа ва пресс-тур ташкил этилди.

“Форишʼʼ тоғ полигонига етиб борган иштирокчилар дастлаб ҳарбий-жанговар техникаларда отиш майдони томон йўл олди. Мудофаа вазирлиги миқёсида биринчи марта ўтказилаётган ушбу мусобақа шартларига кўра, журналист ва блогерлар полигонда ўқ отиш машқларини бажарди. Ҳар бир иштирокчи мерганлик қобилиятини синовдан ўтказди. Шунингдек, мусобақа иштирокчилари жанговар техникалардаги экипаж таркибида 10 км масофага ҳаракатланди.

Шундан сўнг иштирокчилар ҳарбий техникалар ва қурол-аслаҳалар кўргазмасида иштирок этиб, бугун ҳарбийларимиз фройдаланаётган техникалар бўйича маълумотга эга бўлишди.

Ҳарбийларнинг яшаш тарзи ва яратилган шароитлар билан танишган иштирокчиларга Ватанимиз посбонларининг жанговар тайёргарлиги бўйича кўргазмали чиқишлар ҳам намойиш этилди.

Якунда Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Ойбек Саидов билан давра суҳбати ташкил этилди. Пистолетдан отиш бўйича энг юқори натижа кўрсатган икки қатнашчига қўмондоннинг махсус совғаси топширилди. Мусобақанинг барча иштирокчиларига эсдалик учун ҳарбий анжомлар совға қилинди.

Маълумот ўрнида, Марказий ҳарбий округи Президентимиз ташаббуси билан 2017 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг таркибий бўлинмалари Жиззах, Самарқанд ҳамда Навоий вилоятларида жойлашган.

 

 Музаффар Абдуллаев олган суратлар

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech