11 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7 °C

Туризм
11 Ноя  2019 858

Жерар Депардье Ўзбекистоннинг Франциядаги туризм элчиси этиб тайинланди

Машҳур француз актёри Жерар Депардье Ўзбекистоннинг Франциядаги туризм элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов “Ипак йўлида туризм – 2019” XXV халқаро сайёҳлик ярмаркасига бағишланган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Таъкидланишича, ташаббус Жерар Депардьенинг ўзидан чиққан. У Ўзбекистоннинг туризм тарғиботини Франциядан ташқари, Европа давлатларида ҳам олиб бориш ниятида экан.

Айни пайтда Ўзбекистоннинг ўн тўртта туризм элчиси фаолият юритяпти. Шундан олтитаси шу кунларда мамлакатимизда бўлиб турибди. Улар «Ипак йўлида туризм» кўргазмаси очилишида қатнашиши кутилмоқда.

Ҳозирда Жерар Депардье Ўзбекистон ҳақидаги 52 дақиқалик фильми учун Самарқандда суратга олиш ишлари билан банд экан. 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech