23 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,1 °C

Саломатлик
22 Янв  2020 1034

Соғлиқни сақлаш соҳасини молиялаштириш ҳажми кескин ошди

2016 йилда Давлат бюджети параметрларида соғлиқни сақлаш соҳасига 6,0 триллион сўм ажратилган бўлса, ушбу кўрсаткич 2020 йилда 14,8 триллион сўм ташкил этиши режалаштирилмоқда. Бу 2016 йилга нисбатан қарийб 2,5 баравар ёки 2019 йилга нисбатан 1,23 баробар кўпроқ дегани.

Шунингдек, 2020 йилда дори воситалари ва тиббиёт буюмларини харид қилишга 1 491,8 миллиард сўм ажратиш назарда тутилган. Бу 2016 йилга нисбатан 6,5 баробар ёки 2019 йилга нисбатан қарийб 36 фоизга кўпроқ дегани.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш соҳаси айрим фаолият турларининг маблағ билан таъминланишида қуйидаги ўзгариш кутиляпти:

- шошилинч тиббий ёрдам муассасаларининг дори воситалари ва тиббий буюмлар харажатлари учун 2020 йилда 102,8 миллиард сўм ажратилиши кўзда тутиляпти, холбуки бу кўрсаткич 2016 йилда 16,3 миллиард сўмни ташкил этган.

- соғлиқни сақлаш соҳасининг энг оғир нуқталаридан бири бўлган онкогология муассасаларида даволанадиган ҳар бир беморни бир кунлик дори воситалари ва тиббий буюмлари билан таъминлаш харажатлари учун бюджетдан 2016 йилда 3 250 сўм ажратилган бўлса, 2020 йилда бу кўрсаткич 66 227 сўмни ташкил қилади.

- аҳолига тез тиббий ёрдам хизмати учун ҳар бир чақирув учун 2016 йилда ўртача 482 сўмдан ажратилган бўлса, 2020 йилда бундай харажат тури учун 6 700 сўмдан ажратилиши кўзда тутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech