25 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +11,3 °C

Туризм
6 Янв  2019 1146

Ўзбекистонга визасиз кирувчи давлатлар 45 тага кўпайди

Ўзбекистонда туризмни тезкор ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент фармони қабул қилинди.

Фармон билан Ўзбекистон Республикасида 2019-2025 йилларда Туризмни ривожлантириш концепцияси ва чора-тадбирлар режаси тасдиқланди, деб хабар қилмоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Фармонга мувофиқ:

2019 йил 1 февралдан электрон кириш визасини олувчи мамлакатлар рўйхати кенгайтирилади;

2019 йил 15 мартдан 30 кун давомида амал қилинувчи электрон визалар турлари тизими ҳамда алоҳида хорижий фуқаролар гуруҳларига қўшимча визалар тоифаси жорий қилинади.

Фармонга кўра, 2019 йилнинг 1 февралидан 45 та давлат фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз режим жорий қилинади.

Қуйида ушбу давлатлар рўйхати келтирилган:

  1. Австралия
  2. Австрия
  3. Аргентина
  4. Босния ва Герцеговина
  5. Ватикан
  6. Люксембург
  7. Венгрия
  8. Бруней-Даруссалам
  9. Греция
  10. Ирландия
  11. Исландия
  12. Италия
  13. Канада
  14. Андорра
  15. Лихтенштейн
  16. Монако
  17. Бельгия
  18. Дания
  19. Испания
  20. Нидерландия
  21. Норвегия
  22. Швеция
  23. Латвия
  24. Литва
  25. Монголия
  26. Янги Зеландия
  27. Португалия
  28. Болгария
  29. Кипр Республикаси
  30. Мальта
  31. Польша
  32. Сан-Марино
  33. Сербия
  34. Словения
  35. Хорватия
  36. Чили
  37. Руминия
  38. Словакия
  39. Буюк Британия
  40. Бразилия
  41. Финляндия
  42. Черногория
  43. Чехия
  44. Швейцария
  45. Эстония

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech