21 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,6 °C

Транспорт
8 Июн  2019 702

Ўзбекистон-Испания: Навбатдаги битим имзоланди 

Испания ҳукуматининг расмий кредит институти билан янги юқори тезликда ҳаракатланувчи иккита поезд, вагонлар (эконом тоифадаги), уларнинг бутловчи қисмлари ва юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларга сервис хизмат кўрсатиш учун ускуналарини сотиб олиш бўйича кредит битими имзоланди, деб хабар бермоқда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати.

 

Ҳужжатни имзолаш маросими 2019 йил 30 май куни Мадрид шаҳрида бўлиб ўтди. Тадбирда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси в.б. Хасилов Х. Н. бошчилигидаги Ўзбекистон делегатсияси ҳамда Испания Саноат, савдо ва туризм вазирлигининг савдо ва инвеститсиялар бўйича бош директори Мария Паз Рамос Реса ва ИКО расмий кредит институти халқаро бизнес бўлими бошлиғи Силвия Диаз иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил июнь ойида пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси ва Испания Қироллиги вазирликлари ва идоралари раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтганди. Унда келишув асисида янги юқори тезликда ҳаракатланувчи иккита поезд, вагонлар (“эконом” тоифадаги), уларнинг бутловчи қисмлари ва юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларга сервис хизмат кўрсатиш учун ускуналарини сотиб олиш учун 57,5 миллион евро миқдорида кредит бериш тўғрисида келишиб олинган. Ўша йилнинг ноябр ойида Испания томонидан 57,5 миллион эвро миқдорида маблағ ажратишга тайёрлигини маълум қилганди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech