06 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,6 °C

Долзарб
9 Июл  2019 1215

Оқ уй ва метрони сув босди, самолётлар учиши кечикди ва поездлар бекор қилинди

АҚШ пойтахти Вашингтонда, шунингдек, Мэриленд ва Виржиния штатлари ҳамда уларга қўшни ҳудудларда ёмғир ёғиши оқибатида сув тошқини юзага келди, дея хабар беради NBC News.

Минглаб одамлар электрсиз қолган. Ёмғир натижасида оқ уйни қисман сув босди, дея хабар беради The Washington Post. Ижтимоий тармоқларда президент маъмуриятининг подвалида сув борлиги кўринган фотосуратлар эълон қилинган. Сув тошқини туфайли АҚШ миллий архиви биноси ёпилди.

Давомли ёмғир натижасида ўнлаб кўчаларни сув босган ва улар ёпилган. Маҳаллий ҳокимият органлари ҳайдовчиларга сафарлардан воз кечишни тавсия қилмоқда.

Вашингтон яқинидаги Арлингтонда жойлашган “Virginia Square” метро станцияси сув остида қолди.

Кучли ёмғирлар Вашингтондаги Роналд Реаган аеропортининг ишига таъсир кўрсатди, бу ерда рейслар бир соатдан кўпроқ вақтга кечиктирилди. Виржинияда сув тошқини туфайли поездлар қатнови бекор қилинди.

Бир соат ичида ёғган ёмғир 1958 йилги 2,2 дюймдаги рекорддан ошиб кетди, дея хабар беради миллий об-ҳаво хизмати.

Фото NBC News.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech