24 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +29,1 °C

Биласизми?
14 Авг  2019 570

Энди ярим соатда қувватланадими?

«Samsung» яқинда қувватлантириш 30 дақиқа давом этадиган телефонни тақдим этиши мумкин.

«Business Insider» маълумотига кўра, барча замонавий смартфонларга литий-ионли батареялар ўрнатилган. Қувват захирасини тўлдириш учун уларга тахминан бир ярим соат вақт керак.

Ахборот манбасида келтирилишича, компания энди графен аккумуляторларга эътибор қатармоқда. Илгари ўтказилган тажрибаларда батареяни қувватлантириш тезлиги беш баробарга ошгани кузатилган.

2010 йилда Манчестер университети олимлари Андрей Гейм ва Константин Новоселовларга физика бўйича Нобель мукофоти топширилди. Улар нафақат графен олишга, балки уни аниқлашга ҳам муваффақ бўлишган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech