15 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -0,4 °C

Ижтимоий ҳаёт
2 Янв  2019 1866

Зафар Ҳошимовнинг миш-миш тарқатган чек ҳамда 20 фоиз ҚҚС ҳақидаги фикрлари

Озиқ-овқат маҳсулотларининг айримларини қўшимча қийимат солиғидан (ҚҚС) озод қилиш борасида эълон берилди. Бироқ, ижтимоий тармоқларда ана шу саккиз хилдаги ва бошқа маҳсулотлардан ҚҚС олинаётгани ҳақидаги шов-шувлар давом этмоқда.

Бу борада korzinka.uz тармоғи асосичиси ва раҳбари Зафар Ҳошимов изоҳ берди, деб ёзмоқда ЎзА.

– Биласиз, савдо тармоғимизда 1 январь дам олиш куни эди, – дейди З.Ҳошимов.– Шу боис кеча нарх ўзгармаган. Чекларга келадиган бўлсак, уларни биз ҳам кўрдик. Нарх кўрсатилган чекларни текширдик. Уларда ҳақиқатдан ҳам ҚҚС кўрсатилган ва 2 декабрь санаси қайд этилган экан. Одамлар шу чекларга қараб, ҚҚС 20 фоиз бўлди, маҳсулотлар нархи ошди, деб миш-миш қилмоқда. Лекин, чекда келтирилган «в том числе» деган иборага эътибор бермаяпти.

Бу ўзгаришлар Молия вазирлиги томонидан жуда кеч яъни бир кун олдин эълон қилингани туфайли биз нархларни ўзгартириб, янгиликни амалиётга жорий этиб улгурмадик. Бугун савдо тармоқларимиз очилди. Бемалол айтаман, ҳар бир чекда маҳсулот нарх ёзилади ва унинг қайси куни олингани ҳақида маълумот бўлади. Нон нархи таъриф бўйича ўзгаргани йўқ. У белгиланган маҳсулотлар ичида аввалдан бўлгани учун унда ҚҚС йўқ эди.

Энди ҚҚС 20 фоизга ошди деганлар эътиборига айтишим мумкинки, бу нарх маҳсулотни устига қўшимча қўшилгани йўқ. У аввалги каби нархни ичида. Ўйлашимча, истеъмолчилар доим маҳсулот нарх ичида солиқ тўлаб келган. Олдин бу солиқ 23 фоиз атрофида бўлган. Энди эса 20 деб кўрсатилмоқда.

Демак, ҳолат яхшиланиб бормоқда. Агар шу занжир узилмаса, олдингидан яхши бўлса бўлади, лекин ёмон бўлмайди. 

Қайд этиш жоизки, нархни сотувчи баҳоламайди. Балки, бозор белгилайди. 27 йилдан буён бозор иқтисодиёти шароитида яшаб, ишламоқдамиз. Тажрибаларимиздан биламиз-ки, талаб ва таклиф асосида мувозанат белгиланади. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech