26 Январь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +1,6 °C

Хавфсизлик
11 Янв  2020 821

Бунёдкор кўчасидаги ЙТҲ сабабчиси қўлга олинди

Пойтахтимиз ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 9 январда ЙТҲ содир этган БМВ ҳайдовчисининг шахси аниқланган.

У 30 ёшли Нурбек Т. бўлиб чиқди, ва ҳозирги вақтда қўлга олинган. Наркология экспертизаси хулосаси ҳодиса рўй берган вақтида Нурбек Т.маст ҳолатда бўлганлигини  тасдиқламоқда. Қўлга олинган шахснинг юзида ҳодиса натижасида олинган жароҳатлар ҳам мавжуд.

Суд унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллади. Тергов эса давом этяпти.

Эслатиб ўтамиз: ҳодиса Бунёдкор кўчасида соат 23-20 чамасида содир бўлган. ЙТҲ натижасида эса “Ласетти” автомашинасининг икки нафар йўловчиси вафот этишган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech