16 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,8 °C

Мамлакатимизда
14 Июн  2019 396

Юридик университетнинг филиалига ўқишга қабул қилиш бўйича низом тасдиқланди

Ҳукумат қарори (490-сон, 12.06.2019 й.)  билан Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар беради.

Низомга мувофиқ, Филиалда бакалавриатнинг 3 йиллик дастури бўйича юридик кадрлар тайёрланади ва олий ноюридик маълумотга эга кадрлар махсус 6 ойлик дастур бўйича қайта тайёрланади.

Бакалавриатга 18 ёшдан кичик ва 25 катта бўлмаган, соғлиғи ҳолатига кўра ходим ёки ҳарбий хизматчининг мажбуриятларини бажара оладиган, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискада бўлган фуқаролар тест синови асосида қабул қилинади.

Битирувчилар Ички ишлар вазирлиги ёки Миллий гвардия тизимида 5 йил ишлаб бериши лозим.

Филиалга қабул 15 июндан 15 июлгача амалга оширилади.

Қайта тайёрлаш курсига кириш учун талабгорлар ички ишлар вазири ва Миллий гвардия қўмондони номига билдирги билан мурожаат қилади.

Қайта тайёрлаш курсига кириш учун суҳбат ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech