23 Январь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -1,4 °C

Ташвишли хабар
18 Дек  2019 3635

Юнусободда кучли ёмғир натижасида метро қурилиш майдонида авария ҳолати содир бўлди

Бугун кучли ёмғир ёғиши оқибатида Юнусобод туманида метро қурилиш майдончасининг очиқ участкасида авария ҳолати (қисман қулаши) содир бўлди, деб хабар қилади “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати.

Айни пайтда Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари, Транспорт вазири А. Ж. Раматовнинг шахсий назорати остида ички текширув олиб борилмоқда.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раиси Х. Ҳасилов воқеа жойида. Ҳодиса тафсилотлари ва жабрланганларнинг борлиги ҳақидаги маълумотлар ўрганилиб, бошқа масалалар ҳал этилмоқда.

Текширув натижалари яқин вақтларда жамоатчиликка тақдим этилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech