15 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,2 °C

Кейинги авлод
29 Мая  2019 1210

Ёзги таътилда Тошкент шаҳридаги мактабларда оромгоҳлар ташкил этилади

Пойтахтимиз мактабларида ўқувчилар учун ёзги дам олиш дастурлари очилмоқда, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ёзги таътил даврида мактабларда ташкил этилаётган оромгоҳлар болалар  учун ажойиб совға бўлади. Бу ерда ҳар бир кун қўшимча  ва фойдали таълим, спорт машғулотлари, қизиқарли  ва ижодий тадбирлар билан бирга саргузаштларга бой тарзда ўтади!

Шаҳримиздаги  65та умумтаълим мактабида кундузги соғломлаштириш марказлари очилади. 191 та мактабда эса турли йўналишдаги тўгараклар ташкил этилади. Соғломлаштириш майдонлари кундузги соат  8-12 гача фаолият юритади.

Дастур 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар учун бирдек фойдали ва қизиқарли тарзда ишлаб чиқилган, дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech