20 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +30,4 °C

Кейинги авлод
31 Мая  2019 705

“Ёш ёнғин ўчирувчи” мусобақасининг республика босқичи бошланди

Жиззах шаҳрида “Ёш ёнғин ўчирувчи” ва “Ўзбекистон Республикаси IХ-чемпионати” мусобақаларининг республика босқичига старт берилди.

Мазкур мусобақанинг биринчи босқичи жорий йилнинг 1-15 апрель кунлари туман-шаҳар миқёсида ҳар бир умумтаълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилди.

Мусобақанинг иккинчи, вилоят босқичи жорий йилнинг 1-18 май кунлари назарий ҳамда амалий шартлар бўйича синовдан ўтказилиб, республика босқичида иштирок этадиганлар сараланди.

Республика босқичи 30 майдан  2 июнга қадар давом этади. Якунда иккинчи босқичларда ғолибликни қўлга киритган 14 та ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари, 14 та умумтаълим муассасалари терма жамоалари, шунингдек, 5 та ҳудудлардан қизлар терма жамоалари, жами 132 нафар ўқувчи  иштирок этади.

Барча ғолиблар ҳамда фаол иштирокчилар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech