20 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,2 °C

Хавфсизлик
14 Янв  2019 1063

Ёнғин бир кишининг ҳаётига зомин бўлди

Бугун Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшаган Е.П. (исмли аёл)нинг уйида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин тезда бартараф этилган. Шунга қарамай, уйнинг 4 кв.м майдони ёниб, зарар кўрган.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришичи, уй эгаси Е.П.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган. Шу билан бирга, унинг уйида меҳмонда бўлган қўшниси Н.Р. (исмли аёл) тутундан заҳарланиб, куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Аниқланишича, ёнғин Е.П.нинг маст ҳолда сигарета чекиб, ухлаб қолиши оқибатида келиб чиққан. Суриштирув ишлари давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech