22 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,8 °C

Хавфсизлик
13 Авг  2019 312

Йўловчи аэропортда нега 8 соат қолиб кетди?

“Сеул-Тошкент” рейси бўйича парвозини якунлаганига 8 соатдан ортиқ вақт ўтса-да,  фуқаро Р.М.нинг пойтахт аэропортидан чиқиб кетишга ҳаракат қилмаслиги божхона ходимларини шубҳалантиради.

 

Қолаверса, ушбу йўловчи ўзи билан олиб келган 3 дона багажларнинг “Сеул-Тошкент” рейси бўйича келтирилганлигини тасдиқловчи ёрлиқларни ҳам олиб ташлаб, кейинги рейсда келтирилган багажлардаги ёрликларни олиб, ёпиштиришга уринади, деб хабар беради Давлат божхона қўмитаси.

Бу билан гўёки у Сеулдан эмас, бошқа шаҳардан келаётган йўловчидек таассурот қолдиришни режалаштиради. Аммо, унинг бу режаси наф бермади.

“Қизил” йўлак орқали божхона назоратидан ўтар экан, ушбу шахснинг юклари белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, багажларда божхона назоратидан яширилган ҳамда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган 244 дона уяли телефонлар ва 50 дона парфюмерия воситалари борлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур товар-моддий бойликларнинг умумий қиймати 250 млн. сўмни ташкил қилмоқда.  

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech