22 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,2 °C

Европа Иттифоқи делегацияси Қорақалпоғистонга ташриф буюрди

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили П.Буриан бошчилигидаги ЕИ делегацияси ва Глобал Яшил Ўсиш Институти бош директори ўринбосари Х.Ким Орол денгизи ҳудудига (Нукус ва Мўйноқ тумани) ташриф буюрди.

 

Ташриф доирасида Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш истиқболлари, Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосида траст фонди (КТШТФ) доирасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди

Ҳудудга ташриф доирасида Ўзбекистон томони Орол денгизи қуриши оқибатларини юмшатиш ва КТШТФ фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан олиб борилаётган ишлар натижаларини тақдим этди. Ташрифнинг давоми сифатида делегация Орол денгизи ҳудудидаги Мўйноқ илмий-тадқиқот маркази, каштадўзлик бўйича тикувчилик устахонаси, очиқ кемалар музейи билан танишди.

Молиявий ҳамда техник ёрдамни жалб қилиш мақсадида лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш ва баҳолаш бўйича идоралараро ишчи гуруҳи томонидан тайёрланган устувор ташаббуслар меҳмонларга тақдим этилди.

Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш бош бошқармаси (DEVCO) вакили М.Рамакерс, жорий йилнинг охирига қадар дастлабки молиявий ёрдам берилиши бўйича чора-тадбирлар кўрилаётганлигини айтди. DEVCO 2021-2027 йиллар мобайнида ўз эътиборини Европа Иттифоқи бюжетидан Оролбўйи учун маблағ ажратишга қаратади. Бундан ташқари, Европа Иттифоқи Оролнинг қуриши оқибатларини бартараф этиш учун аралаш молиялаш механизмини амалга ошириш учун грант маблағларини ажратиш истиқболларини ўрганмоқда.

Йиғилиш якунида Ўзбекистон томони таклифи билан БМТнинг Яшил иқлим фондидан (ЯИФ) маблағ жалб қилиш борасида лойиҳавий ҳужжатларни тайёрлаш бўйича келишувга эришди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech