23 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,9 °C

Мамлакатимизда
2 Апр  2019 1161

Етти ойдан буён таълим кредити ололмаётган фуқаро муаммоси ҳал этилди

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти федерацияси ҳудудий жамиятлари томонидан фуқароларнинг истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилинишида барча йўналишларда яқиндан ёрдам бериб келинмоқда.

 

Федерация матбуот хизматининг маълум қилишича, яқинда Учқўрғон туман жамиятига тумандаги 30-мактаб ўқитувчиси Алиева Роҳатойдан ариза келиб тушган.

Гап шундаки, Роҳатой Алиева 2018 йилнинг сентябрь ойидан буён “Агробанк” АТБнинг тумандаги филиалидан фарзанди учун таълим кредити – 4 900 000 сўм маблағни ололмаётгани, мурожаат қилса, турли сабаб ва баҳоналар билан уни сарсон қилишаётганини билдирган.

Жамият мутахассислари вазиятни ўрганиб чиқиб, Марказий банк ва “Агробанк” АТБ вилоят филиали вакилари билан боғланиб, масаланинг ижобий ҳал қилинишида истеъмолчига ёрдам кўрсатилди. Натижада Р.Алиева бир неча ойлардан буён ола олмаётган таълим кредитига эга бўлди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech