17 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,5 °C

Кейинги авлод
3 Июн  2019 819

Яқин Шарқ ҳудудларидан қайтарилган болалар учун мобиль мактаб ташкил этилди

Халқ таълими вазирлиги томонидан Яқин Шарқ ҳудудларидан қайтарилган болаларга 1 июнь – Халқаро болалар куни муносабати билан совғалар топширилди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, “Меҳр” дастури доирасида Яқин Шарқ ҳудудидан Ўзбекистонга 156 нафар аёллар ва болалар қайтарилди. Ўғил-қизлар орасида 40 нафардан зиёд мактаб ёшидаги ўқувчилар  мавжуд.

Улар учун Халқ таълими вазирлиги томонидан Тошкент вилоятида махсус мобиль мактаб ташкил этилди. Ўқувчилар ёшидан келиб чиқиб, бошланғич ва юқори синфларда таълим-тарбия олмоқда.

Ўқувчиларни реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш мақсадида 10 нафар педагог ҳамда 20 нафар психологдан иборат маҳоратли ва билимли мутахассислар жамоаси шакллантирилди. Мутахассислар ишлайдиган контингент махсус тайёргарлик талаб этишини инобатга олиб, улар 36 соатлик “Танглик вазиятда қолган болалар билан ишлаш” мавзусида махсус курсда ўқитилди.

Ҳозирда реабилитация дастури ишлаб чиқилиб, ўқувчилар билан педагогик-психологик ва ижтимоий мослашуви бўйича иш олиб борилмоқда. Ўқувчилар ўзларини қулай ва хавфсиз хис этишлари учун мобил мактаб (2 та синф хона) парта ва бошқа керакли жиҳозлар билан безатилди. Шунингдек, болаларга 12 номдаги ўқув қуроллари, мактаб дарсликлари ва бадиий адабиётлар совға қилинди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech