16 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,2 °C

Мамлакатимизда
22 Авг  2019 357

Япон тили ўқитувчилари учун қўшимча ҳақ тўланади

Умумий ўрта таълим муассасаларида хорижий тилларни ўқитишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди (701-сон, 21.08.2019 й.). Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Қарорга кўра 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб:

- 39 та немис, француз, испан, япон, корейс ва хитой тилига ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилади;

- ушбу тиллар бўйича ўқитувчилар  “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳисобидан хорижга малака оширишга юборилади;

- тиллар бўйича мутахассис тайёрлайдиган ОТМларда эҳтиёжга қараб қабул квоталари оширилади;

- мактабларда ота-она ва ўқитувчилар истагидан келиб чиқиб немис, француз, испан, япон, корейс ёки хитой тили иккинчи тил сифатида жорий этилади;

- мутахассислар 2020-2021 ўқув йилида немис, француз, испан, япон, корейс ва хитой тили мутахассислиги бўйича бепул қайта тайёрловдан ўтади.

Шунингдек, Германиянинг Кетт нашриётида чоп этилган немис тили дарсликлари мактаблар дарсликлари қаторига қўшилади.

Мактабларга япон тили ўқитувчиларини жалб қилиш учун лавозим маошига 50 фоизгача қўшимча ҳақ тўлаш тизими жорий этилади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech