17 Январь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +2 °C

Воқеа-ҳодисалар
9 Дек  2019 504

Янги Зеландияда вулқон отилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Янги Зеландиядаги Уайт-Айленд оролидаги вулқон отилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, дея хабар беради РАА «Новости»

Аввалроқ TVNZ телеканали тўрт нафар жабр кўрганлар ҳақида хабар берган эди. Гамилтон шифохонаси, канал таъкидлаганидек, вулқон отилишидан жабр кўрганларни қабул қилишга тайёрлаб қўйилди.

Полиция матбуот котиби Жон Тимс табиий офатни кузатиб бораётган ва ёритаётган «New Zealand Herald» газетасига: «Мен бир кишининг ҳалок бўлганини тасдиқлай оламан», деган маълумотни айтган.

Шунингдек, у воқеа натижасида яна бошқа қурбонлар ҳам бўлиши мумкинлигини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, ҳукумат оролдан 23 одамни олиб чиққан, аммо қурбонларнинг аниқ сони барибир номаълумлигича қолмоқда.

Сал илгари Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн, вулқон отилиши пайтида унинг яқинида юзга яқин одам бўлганини, шунингдек, бедарак йўқолганлар ҳам борлигини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, вулқон яқинида бўлганларнинг аксарияти сайёҳлар бўлиши мумкин. Янги Зеландия полицияси кейинчалик инсонлар сони 50 дан камроқ бўлиши мумкинлигини маълум қилган. Уларнинг баъзилари оролдан аллақачон олиб кетилгани айтилмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech