07 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,1 °C

Транспорт
24 Апр  2019 1358

Янги Сергели мавзесига янги автобус йўналиши қўйилмоқда

Тошкент шаҳрида янги уй-жойларнинг қурилиши, шу асосда янги мавзе ва аҳоли пунктларининг бунёд этилаётгани жамоат транспортига талабнинг ортишига сабаб бўлаяпти. Хусусан, пойтахтнинг Сергели туманида қисқа фурсатда бунёд этилган янги уйлар бугун катта мавзега айланди.

Шундан келиб чиқиб “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан ушбу мавзелардан ўтувчи йўналишларнинг ҳаракат жадвалига қўшимча автобуслар бириктириш ва янги йўналишлар очиш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, аҳоли мурожаатларидан келиб чиқиб, Янги Сергели мавзеси аҳоли пунктини шаҳар маркази ва метро бекатлари билан боғловчи янги йўналишлар ташкил этилиш арафасида.

Жумладан, 133А–“Янги Сергели мавзеси — “Олмазор” метро бекати” йўналиши фаолияти жорий йил 25 апрелдан йўлга қўйилмоқда, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ушбу йўналишда автобуслар 4 та ҳаракат жадвали асосида қарийб 7 километрлик қисқа масофа оралиғида қатнайди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech