17 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17,4 °C

Хавфсизлик
2 Мая  2019 1002

Ўқишга пул билан киритиб қўйувчи шахс 4 минг АҚШ доллари билан ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жарқўрғон туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб 4000 АҚШ доллари олаётган фирибгар қўлга олинди, деб хабар бермоқда бош прокуратура матбуот хизмати.

Гап шундаки, фуқаро Э.Т. фуқаро С.Э.нинг жиянини танишлари орқали Термиз давлат университетининг Иқтисод факультетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Э.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, қонунчиликка кўра, пора олиш, пора бериш ёки пора олиш-беришда воситачилик қилиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган, аммо бундай жиноятлар ҳақида қонунда белгиланган (30 кун) муддат ичида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берган шахслар жиноий жавобгарликдан озод қилиниши кўзда тутилган.

Шу сабабли, Сиз юқоридаги каби турли ноқонуний йўллар билан ўқишга киритишга ваъда бериб, таъмагирлик қилаётган фуқаролар ёки мансабдор шахсларга дуч келсангиз, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг қисқа рақамли 10-07 ёки Департаментнинг 71-233-10-07 рақамли туну-кун ишловчи ишонч телефонларига мурожаат этишингизни сўраймиз, дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech