23 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +30,8 °C

Мамлакатимизда
5 Апр  2019 915

Хронометраж кўздан кечириш нима ва қандай тартибда олиб борилади?

Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни хронометраж кўздан кечиришдан ўтказиш ҳамда камайтирилган тушум суммасидан солиқларни ҳисоблаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилди (03.04.2019 йил, 3148-сон).

Низомга кўра, хронометраж кўздан кечириш (хронометраж) солиқ текшируви ҳисобланмайди.

Хронометраж – тушумлар ҳажмини, пул тушумини, ишлаб чиқариш ҳажми, товарларнинг реализация ҳажмини аниқловчи солиқ назорати шакли бўлиб, давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари ва солиқ тўловчилар унинг иштирокчилари ҳисобланади.

Хронометражга бошқа шахс (эксперт)ларни жалб этишга йўл қўйилмайди.

Хронометраж муддати кетма-кет 7 календарь кундан ошмаслиги лозим.

Шунингдек, хронометраж ўтказиладиган солиқ тўловчилар рўйхатини шакллантириш мезонлари, унинг иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, хронометраж ўтказиш ва натижалари бўйича солиқларни ҳисоблаб чиқиш тартиби ҳам белгиланди.

Хронометраж солиқ тўловчи давлат солиқ хизмати органининг бу ҳақидаги буйруғи билан таништирилган вақтдан бошланган ҳисобланади.

Хронометраж солиқ тўловчининг фаолиятини тўхтатмасдан ҳамда унга ва ходимларига халақит бермаган ҳолда ўтказилади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech