23 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26 °C

Мамлакатимизда
16 Июл  2019 497

“Хоразм” инновацион технопарки ташкил этилди

Хоразм вилоятининг илмий-техник ва инновацион салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (585-сон, 15.07.2019 й.). Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Қарорга мувофиқ, Урганч давлат университети ҳузурида “Хоразм” инновацион технопарки ташкил этилди ҳамда унинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди.

Технопаркнинг резиденти мақоми Хоразм вилояти ҳокимлигининг қарорига асосан хўжалик субъектларига танлов асосида 10 йил муддатга берилади ва улар кейинчалик технопарк дирекцияси томонидан рўйхатга олинади.

Қарор билан Урганч саноат коллежининг бино ва иншоотлари Урганч давлат университетига берилди ҳамда келгусида бу ерда технопарк дирекциясини жойлаштириш белгиланди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech