19 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,2 °C

Энергетика
2 Окт  2019 980

Хонадон шароитида электр энергиясини қандай қилиб тежаш мумкин?

Истеъмол маданияти – маҳсулотлар ва хизматларни харид қилишда одам одобини бошқариш учун белгиланган қоида ва меъёрлар тўпламидир.

Электр энергияси истеъмол маданияти ҳақида гап кетганда, аввало “свет” ҳақини ўз вақтида тўлаб бориш тартибини тушунар эдик.

Бугун мукаммал технологиялар даврида замонавий маиший техникаларининг тури ва сони кўпайиб, хонадонимиздаги оддий буюмларга айланиб қолди. Сўнгги статистик маълумотларга қараганда республикамизнинг ҳар 100 хонадонига 153 дона телевизор, 102 дона совуткич, 34 дона кондиционер, 54 дона чангютгич, 80 дона кир ювиш машинаси, 246 дона телефон ва 49 дона компьютер тўғри келади. Мана шундай электр техника буюмларини қандай ишлатишимиз билан электр энергияси сарфини кўпайиб кетиши ёки камайишини кузатяпмиз.

Электр энергияси сарфини камайтиришда амал қилиб келаётган қоидалар билан бир қаторда, шу кунгача биз жиддий эътибор бермаган, демак амал қилмаган, энди эса истеъмол маданиятимизда кундалик меъёрга айланиб бораётган тежамкорлик ҳам муҳим ўрин тутишини алоҳида таъкидлашимиз тўғри бўлади.

Хонадон шароитида электр энергиясини қандай қилиб тежаш мумкин?

“Ўзэнергоинспекция” нинг бу борадаги оддий тавсияларига жиддий амал қилсангиз, бир йилда 500 кВт. соат электр энергиясини ёки амалдаги тариф бўйича 147 500 сўм гача маблағингизни тежаб қолган бўласиз.

Мисол учун, уйингиздаги биргина телевизор розеткадан ўчирилмаганда (кутиш режимида қолса) ўртача бир кунда 25 Вт, бир ойда эса 750 Вт  электр энергияси беҳуда сарфланади. Кейинги сарф-ҳаражатларни ҳисоблаб олиш эса қийин эмас.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларидан келиб чиқиб, уй шароитида электр энергиясини тежашнинг асосий кўрсаткичларини эслатиб ўтамиз.

 Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech