22 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,7 °C

Спорт
17 Апр  2019 918

Хоккей бўйича илк Ўзбекистон чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди

Пойтахтимиздаги «Ice City» муз майдони мезбонлик қилган хоккей бўйича биринчи бор ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида барча ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди, деб хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.

Бош соврин учун финалда «Бинокор» ҳамда «Семурғ» жамоалари куч синашди.

Жамоаларнинг муросасиз кечган қарама-қаршилигида ғолиб номини аниқлаш учун 5 та ўйин керак бўлди. Ҳал қилувчи учрашувда «Семурғ» рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмай 4:1 ҳисобида устун келиб, хоккей бўйича илк бор ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида ғалаба қозонди.

Бронза медаллари «Ҳумо» жамоасига насиб этди. Тантанали тақдирлаш маросимида мавсумда ўзини кўрсатган бир қатор хоккейчиларга шахсий совринлар топширилди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech