13 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +4,7 °C

Молия
22 Июл  2019 884

“Ўзсаноатқурилишбанк” бош офисида ХМК консультантлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш, фаолияти самарадорлигини ошириш ва кредит сиёсатини такомиллаштиришга оид қарори билан устав капиталида давлат улуши бўлган тижорат банкларида фаолият самарадорлигини ошириш, илғор тажриба ва халқаро стандартлар асосида фаолият юритувчи барқарор ва рақобатбардош молия ташкилотига айлантириш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилган.

Таъкидланишича, “Ўзсаноатқурилишбанк” томонидан мазкур вазифаларни тўлақонли ҳаётга татбиқ этишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Сўнгги икки йилда Халқаро молия корпорацияси (ХМК) билан ҳамкорликда банкни илғор банк амалиёти ва халқаро стандартлар асосида фаолият юритадиган молиявий барқарор ва рақобатбардош муассасага трансформация қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Ўтган даврда ХМК консультантлари иштирокида банкда диагностика ишлари – молия муассасасидаги жорий ҳолат барча йўналишлар бўйича чуқур таҳлил қилинди. Таҳлил натижаларидан келиб чиқиб банкни замонавий талаблар асосида ислоҳ этишга қаратилган банкнинг янги бизнес модели ишлаб чиқилди.

Бугунги кунга келиб лойиҳанинг 3-босқичи, яъни халқаро экспертлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган замонавий бизнес моделини амалиётга жорий қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Бунда бизнес жараёнларни оптималлаштириш банкнинг мижозлари учун энг асосий омиллардан бири ҳисобланади. Шуни эътиборга олган ҳолда ХМК консультантлари билан ҳамкорликда халқаро талабларга мос сотув ва хизмат кўрсатиш тизимлари амалга татбиқ этилмоқда.

Трансформация жараёнининг яна бир муҳим жиҳати – Марказий Осиёда биринчи бўлиб “Ўзсаноатқурилишбанк”да “яшил банк” – “green bank” тамойилларини жорий этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу ўринда айтиш жоиз, Халқаро молия корпорацияси – молия-банк соҳасида етакчи, нуфузли халқаро консалтинг компанияси ҳисобланади. ХМК молиявий инжиниринг ва рискларни бошқаришга доир хизматларни кўрсатади, сармоялар киритади, хусусий секторни ривожлантиришга капитал ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал қилишнинг инновацион ечимларини топиш орқали кўмаклашади, амалга оширилаётган лойиҳаларга учинчи шахслардан инвестициялар жалб қилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech