17 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,6 °C

Ҳарбий
8 Окт  2019 468

Хитойнинг Конфуций институти ўқитувчилари Қуролли Кучлар академиясига ташриф буюрди

Хитой, Россия, АҚШ, Буюк Британия, Туркия каби давлатлардан ташриф буюрган мутахассислар томонидан ҳарбий таълим тизимини такомиллаштириш, ўқитувчиларни замонавий методика ва таълим стандартлари билан таништириш бўйича қатор маҳорат дарслари ва машғулотлар ўтказилмоқда, деб хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Бу эса академия профессор-ўқитувчилари, тингловчи ва курсантларнинг билим савияси ва дунёқарашининг янада ўсиши, бугунги глобаллашув даврида уларнинг замонавий қарашларини тўғри шаклланишига хизмат қилади.

Академияда шу кунга қадар кўплаб халқаро тиллар ўқитилиб келинар эди. Эндиликда бу тиллар рўйхатига хитой тили ҳам қўшиладиган бўлди. Шу муносабат билан Хитой халқ республикасининг юртимиздаги элчихонаси вакиллари ва Конфуций институти ўқитувчилари академияга ташриф буюрди. Улар иштирокида очилажак ўқув курсининг тартиб-таомили, даврийлиги ва аҳамиятига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувдан сўнг меҳмонлар Қуролли Кучлар академияси билан яқиндан танишди ва юртимизнинг олий ҳарбий таълим тизимига муносиб баҳо беришди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech