16 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,8 °C

Биласизми?
31 Июл  2019 606

Хитойда тираннозавр изи топилди

Олимлар биринчи марта Хитой ҳудудидан тираннозаврнинг тош қотган изини топдилар, дея хабар беради РАТА-ТАСС.

Мамлакатнинг шарқий Цзянси провинциясида Хитой ва АҚШ палеонтологлари ушбу топилмага дуч келишди.

Мавжуд маълумотларга кўра, изнинг узунлиги 58 см ва кенглиги 47 см. Уни Ганьчжоу шаҳрида йўл қурилиши пайтида топишди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу Хитойда топилган динозавр изларининг энг каттаси экан.

Тахминларга кўра, топилма бундан 100,5 миллион йил муқаддам бошланган Кеч бўр даврига тааллуқли.

Бундан сал илгари Франциянинг ғарбий қисмида тўрт тонна тош босадиган динозавр суяги топилганди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech