16 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,8 °C

Биласизми?
31 Июл  2019 595

Хазинага эга қадимги сув ости ибодатхонаси топилди

Сувости археологлари қадимда ғарқ бўлган Гераклион шаҳрида тадқиқотлар олиб бораётиб, ибодатхона харобалари, шунингдек, тилла тақинчоқлар, кулолчилик буюмлари, тангалар ва маросим қайиғининг бир бўлаги ва кўплаб бошқа ашёларга дуч келишди, дея хабар беради «Live Science» нашри.

Тадқиқотчилар сканер ёрдамида катта ибодатхонанинг тош устунларини, шунингдек, денгиз тубида бир метр чуқурликка кўмилиб кетган кичик юнонлар ибодатхонаси харобаларини топдилар. Қайиқнинг бир қисми илгари топилган ва ундан муқаддас маросимларда фойдаланилган 13 метр узунликдаги кеманинг етишмаётган бўлаги бўлиб чиқди.

Кемадан Миср шоҳи Птолемей II (милоддан аввалги 283-246 йиллар) ҳукмронлиги даврларига тўғри келадиган бронза ва тилла тангалардан иборат хазина ҳам топилган. Сопол идишлар ва бошқа буюмлар III-IV асрларга тааллуқли.

Археологлар шунингдек, Гераклион каби Нил дельтасининг ғарбий қисмида жойлашган қадимий Канопус шаҳрини ҳам ўрганишди. У ердан бинолар мажмуаси топилди, натижада ғарқ бўлган шаҳар узунлиги жанубга томон яна бир километрга ошди. Тадқиқотчилар бандаргоҳни Птолемей ва Византия даврига тегишли тангалар ва тақинчоқларни ҳам топган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech