19 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,6 °C

Мамлакатимизда
23 Июл  2019 550

Хатирчи тумани комплекс ривожлантирилади

Ҳукумат қарори (613-сон, 22.07.2019 й.) билан 2019–2021 йилларда Навоий вилоятининг Хатирчи туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Қарорга мувофиқ, туманни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳолининг, хусусан, хотин-қизлар, ёшлар ва кам таъминланган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромадлари ва турмуш даражасини ошириш Дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишларидан этиб белгиланди.

Қарор билан Дастурни молиялаштириш манбалари тасдиқланди.

Шунингдек, саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларида жами 67 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши, бу орқали 710 та янги иш ўрни яратилиши белгиланди.

Бундан ташқари, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича белгиланган лойиҳалар орқали 7 630 нафар аҳолининг бандлиги таъминланиши назарда тутилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech