28 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,2 °C

Саломатлик
10 Фев  2020 926

Ханс Клюгенинг юртимизга келиши кутилмоқда

2020 йил 10 февралда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюросининг янги директори Ханс Клюгенинг юртимизга келиши кутилмоқда. Х. Клюге хорижга биринчи расмий ташрифини Ўзбекистондан бошламоқда. 1 февралдан Ж ССТнинг Европа минтақавий бюроси вазифасига киришган директори Ханс Клюгенинг хорижга илк  расмий ташрифини Ўзбекистондан бошлаши юртимизда тиббиёт йўналишида эришилаётган ютуқларнинг яна бир эътирофидан дарак.  

Таъкидлаш жоизки, Доктор Клюге сўнгги ўн йил давомида ЖССТнинг Европа минтақавий идорасида ишлаб, бу ерда соғлиқни сақлаш тизимидаги катта ўзгаришларда фаол иштирок этган. Ўз фаолиятини Белгияда оилавий шифокор сифатида бошлаган доктор Клюге тиббиёт соҳасида 24 йилдан бери фаолият кўрсатиб келади. ЖССТдаги фаолияти давомида ушбу ташкилотнинг Жануби-Шарқий Осиё минтақавий бюросида сил, ОИТС ва безгакка қарши кураш дастурларини ҳам назорат қилган. Сомали ва Либерияда «Чегара билмас шифокорлар» билан ишлаган. Х.Клюге Россиядаги жазони ижро этиш тизимида сил касаллигига қарши кенг кўламли дастурларда фаол иштирок этган.

Ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси ўртасида 2020-2021 йилларга мўлжалланган икки йиллик ҳамкорлик шартномаси имзоланиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, меҳмоннинг бир қатор тиббиёт муассасалари ва ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари фаолияти билан ҳам танишиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг май ойида Женевада бўлиб ўтган Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 72-сессиясида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ЖССТнинг Европа минтақаси бўйича вице-президенти этиб сайланган эди, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech