17 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,6 °C

Хавфсизлик
25 Сен  2019 479

Тошкентда халқаро террорчилик ташкилотларига қўшилмоқчи бўлган шахслар фош этилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2441-моддаси 1-қисми (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) билан фуқаролар Б.Т., У.М. ва Ж.А.ларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар қилади ИИВ матбуот хизмати.

Мазкур жиноят иши доирасида 2019 йилнинг 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва ДХХ ходимларидан иборат тергов-тезкор гуруҳи томонидан Тошкент шаҳри ҳудудида ўтказилган тадбирлар натижасида, юқорида қайд этилган шахсларнинг Сурия давлати ҳудудидаги халқаро террорчилик ташкилотларининг сафига қўшилишни режалаштириб келганликда гумон қилинган 8 нафар жиноий шериклари аниқланиб, уларнинг фаолиятига чек қўйилди. Ушбу шахсларнинг яшаш манзилларида тинтув тергов ҳаракатлари ўтказилиб, жиноят ишига дахлдор бўлган ашёвий далиллар олинди. Олинган ашёвий далиллар юзасидан тегишли экспертизалар тайинланиб, ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Фуқароларимиз, айниқса, ёшларимизни огоҳлантириб, бу каби қонун бузилишларига йўл қўймаслик мақсадида бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб, ижтимоий тармоқларнинг шубҳали сайтларидаги даъватларга алданиб қолмасликларини, жамоат тартибига таҳдид солувчи материаллардан фойдаланмасликларини, сақламасликлари ва тарқатмасликларини сўраймиз, дейилади хабарда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech