12 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,5 °C

Мамлакатимизда
9 Ноя  2019 310

Халқаро рейтингга кириш: кимда имконият қандай?

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Elsevier (Нидерланди) компанияси ва QS рейтинг агентлигининг етакчи экспертлари  томонидан ОТМлар ректорлари учун халқаро рейтингларга кириш ва илмий журналларнинг фаолиятини халқаро даражага кўтариш бўйича амалий семинар ўтказилди, деб хабар қилади вазирлик матбуот хизмати.

 

Видеоконференция тарзида ташкил этилган семинарда Алия Оспанова ва Зоя Зайцева республикадаги барча ОТМларнинг ҳозирги ҳолатини таҳлил қилишди ва 2020 йилда бўлиб ўтадиган халқаро рейтингда муваффақиятли иштирок этиш юзасидан зарур тавсияларни бердилар.

Elsevier компаниясининг Марказий Осиё давлатлари бўйича минтақавий директори Алия Оспанова юртимиздаги университетлар илмий журналлари ҳолатини танқидий таҳлил қилди ҳамда ва уларни яхшилаш бўйича аниқ таклифларни берди.

Маълумот учун, 2018 йил 23 мартда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Elsevier компанияси ўртасида ҳамкорлик дастури имзоланган ҳамда ОТМларни халқаро рейтингга киришида амалий ёрдам кўрсатиш бўйича “Илм-фан-2020” миллий ривожланиш дастури ишлаб чиқилган.

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech