20 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +41,2 °C

Мамлакатимизда
3 Апр  2019 1003

Халқаро облигация сотилишидан тушган маблағлар нимага сарфланади?

2019 йил февралда жаҳон молия бозорларида Ўзбекистоннинг 1 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги 5 ва 10 йиллик суверен халқаро облигациялари жойлаштирилган эди, деб хабар бермоқда Ҳуқуқий ахборот канали.

 

Ўзбекистон Республикасининг илк суверен халқаро облигацияларини жойлаштиришдан тушган маблағлардан самарали фойдаланиш тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ-4258, 02.04.2019 й.) билан маблағлар мамлакат ва халқимиз фаровонлигини янада ошириш, стратегик муҳим аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида тегишли фоизлар билан қайтариш шартларида қуйидагиларга йўналтирилади:

- 889,2 млн. АҚШ доллари аукцион орқали тижорат банкларининг депозитларига жойлаштирилади;

- 20 млн. АҚШ доллари “Агробанк” АТБга қарз сифатида берилади;

- 89,9 млн. АҚШ доллари “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасига ссуда сифатида берилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech