18 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,7 °C

Мамлакатимизда
18 Окт  2019 484

Инглиз ҳуқуқи нормаларини жорий этиш бўйича халқаро конференция бўлди

Пойтахтимизда «English Law Day in Tashkent» («Тошкентда инглиз ҳуқуқи») халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда. Форум Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилди. 

Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармони билан Адлия вазирлигига «Навоий» ЭИЗ» ҳудудида иш юритишда инглиз тилидан фойдаланиб, инглиз стандартлари, тамойиллари ва нормалари асосида «Навоий» ЭИЗ» иштирокчилари ўртасидаги муносабатларни тартибга солишни назарда тутувчи алоҳида ҳуқуқий режим ўрнатиш бўйича таклифлар киритиш вазифаси топширилган эди.  

Бу вазифани келиб чиқиб, вазирлик хорижий тажрибани ўрганган ҳолда Ўзбекистон ҳудудида инглиз ҳуқуқи тизимини жорий этиш бўйича фаол ишларни амалга оширмоқда.

Конференция якуни бўйича Тошкентда Ўзбекистон ҳудудида  инглиз ҳуқуқи нормаларини  жорий этиш  истиқболларини  кўзда  тутувчи  таклифлар ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Конференциянинг биринчи  кунида инглиз ҳуқуқидаги сўнгги  ўзгаришлар, хусусан,  инглиз ҳуқуқини халқаро арбитраж билан қўшилиши ва сингдирилиши бўйича иш юритишда қўллаш масалалари муҳокама  қилинади.

Иккинчи кун  Ўзбекистон  Адлия вазирлиги томонидан “Ўзбекистонда  инглиз ҳуқуқи нормаларини жорий этиш  истиқболлари” мавзуидаги халқаро конференция форматида ўтказилади. Анжуман иштирокчилари  континентал ҳуқуққа эга мамлакатларда инглиз ҳуқуқини жорий этишнинг долзарб  масалалари, хусусан, бу соҳада  хорижий мамлакатлар тажрибаси ва Ўзбекистон  истиқболларини  муҳокама  қилмоқдалар.

Маълумот учун: Қозоғистон,  ХХР, БАА, Сингапур ва бошқа  мамлакатларда инглиз ҳуқуқидан фойдаланиш амалиёти  йўлга қўйилган.

Халқаро конференция бугун ўз якунига етади.  

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech