28 Январь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +1,3 °C

IT-хабарлар
9 Дек  2019 557

WhatsAppда янги функция пайдо бўлди

WhatsApp мессенжери вазифаларни яратиш ва тегишли эслатмаларни олиш имконини берувчи янги функцияга эга бўлди ва у whatsapp.any.do сайтига жойлаштирилган, дея хабар беради РАА «Новости».

Эслатма хизмати билан биргаликда яратилган Any.do функцияси WhatsApp Reminders («WhatsApp эслатмалар») деб номланган ва ўрнатилган мессенжер орқали барча қурилмалардан пулли обуна бўлиш мумкин.

Вазифани яратиш учун Any.do ботига эслатма вақти кўрсатилган тегишли хабар юбориш керак бўлади. Бундан ташқари, вазифани автоматик равишда шакллантириш учун бошқа суҳбатдошлардан олинган хабарларни юбориш ҳам мумкин.

Бундан сал илгари WhatsApp ишлаб чиқувчилари томонидан маълум бир вақтдан сўнг фойдаланувчи хабарларини автоматик равишда мустақил ўчирадиган янги функция синовдан ўтказилаётгани ҳақида хабар берилганди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech