28 Январь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +1,4 °C

Спорт
9 Дек  2019 487

WADA Россияни тўрт йилга йирик халқаро мусобақалардан четлаштирди

Жаҳон антидопинг агентлиги (WADA ) ижроия қўмитаси Россияни тўрт йил давомида йирик халқаро мусобақалардан четлаштирди.

Бундай қарорни қабул қилиш WADAнинг мувофиқлаштирувчи қўмитаси (CRC) томонидан тавсия этилган. Россия андидопинг агентлигининг (РУСАДА) антидопинг кодексига мос келмаслигини тан олинди.

Энди тўрт йил давомида мамлакатда халқаро мусобақаларни ўтказиш тақиқланади, йирик мусобақаларда фақат нейтрал мақомдаги «тоза» спортчилар иштирок этишлари мумкин. Россия термаси уларда ўз байроғи остида чиқа олмайди.

Миллий Олимпия қўмитаси юқори раҳбариятига, жумладан, ижроия қўмитасининг барча аъзоларига тўрт йил давомида йирик мусобақаларни кўришга бориш тақиқланади.

«Ҳаммаси ачинарли, аммо кутилганидек якун топди. WADA ижроия қўмитаси барча тавсияларни қабул қилди, улар бир овоздан қабул қилинди, қўллаб-қувватлайдиган ёки бунга қўшилмайдиган бирор киши топилмади», деган РАА «Новости»га РУСАДА директор ўринбосари Маргарита Пахноцкая.

У агар россиялик спортчилар ва мураббийлар жаҳон антидопинг кодексига риоя қилмасликка алоқаси йўқлигини исботласалар, халқаро мусобақаларда қатнашишга рухсат берилиши мумкинлигини ҳам маълум қилди.

WADA  қарори 21 кундан сўнг ёки Спорт арбитраж судида апелляция кўриб чиқилгандан кейин кучга киради.

2015 йилнинг ноябрида WADA Россияни антидопинг қоидаларини кўп бузишда айблади, Москва антидопинг лабораторияси фаолиятини тўхтатиб қўйди, шунингдек, РУСАДАнинг ташкилот кодексига номувофиқлиги ҳақида қарор қабул қилди. 2016 йилда Ричард Маклареннинг Россия спортида допинг ҳақидаги маърузасининг икки қисми чоп этилди. 2018 йил сентябрь ойида WADA ижроия қўмитаси РУСАДА мақомини қайта тиклади.

Сентябрь ойида WADA РУСАДАни Москва антидопинг лабораториясининг 2019 йил бошида WADAга юборган маълумотлари билан манипуляция қилиниши эҳтимоли сабаб жаҳон антидопинг кодексига мувофиқ келишини бекор қилиш жараёнини бошлаб юборди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech