20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,2 °C

Кейинги авлод
7 Фев  2019 1888

Беш ёшли ватандошимиз ментал арифметика бўйича олтин медални қўлга киритди

Москвадаги Ғалаба музейида Болалар ментал арифметикаси маркази (UCMAS) ташкиллаштирган ментал арифметика бўйича V Бутунроссия турнири бўлиб ўтди.

«Дунё» ААнинг хабар беришича, турнирда 5 дан 13 ёшгача бўлган болалар иштирок этган. Улар саккиз дақиқа ичида турли мураккабликдаги 200 дан зиёд арифметик мисолни тезда оғзаки ҳисоблаб айтиши, визуал ва flash (экранда тез милтиллаётган) мисолларни ҳам ечиши керак эди.

Ватандошимиз беш ёшли Муҳаммадюсуф Анваров Beginner (кичиклар категорияси)да биринчи ўринни олди ва унга олтин медаль ҳамда кубок топширилди.

Ҳали болалар боғчасига борадиган Муҳаммадюсф ментал арифметика билан тажрибали устози Элмира Арапова билан икки йилдан бери шуғулланади.

Жюри аъзоларининг таъкидлашича, Муҳаммадюсуф ечган айрим мисолларни ҳатто, катталар ҳам еча олмайди. Ментал арифметика миянинг ҳар иккала ярим шарини ҳам ривожлантиришга ёрдам беради. Бундан ватанимизда бўлажак даҳо етишиб чиқмоқда, деган хулосага ҳам келиш мумкин.

«Дунё» АА сурати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech