17 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,6 °C

Долзарб
26 Авг  2019 781

Абхазияда сайловлар бўлиб ўтди, дея тан олинди

Сиёсий тадбирда сайловчиларнинг 56 фоиздан ортиғи иштирок этган.

Давлат раҳбари сайловининг дастлабки натижалари ҳақида ГАА «Апснипресс» Марказий сайлов комиссияси маълумотларига асосланиб шундай хабар беради.

Марказий сайлов комиссияси раиси Тамаз Гогиянинг айтишича, овоз бериш жараёни ҳақидаги маълумотлар сайлов округларидан келишда давом этмоқда.

Мамлакатни бошқариш ҳуқуқи учун жами тўққиз нафар номзод, жумладан, амалдаги президент Рауль Хажимба ҳам курашмоқда. Экспертлар собиқ ташқи ишлар вазири ўринбосари Олег Аршбу, Хавфсизлик кенгаши собиқ котиби Астамур Тарбу ва «Амцахара» партияси раиси Алхас Квицинияни унинг асосий рақобатчилари, деб ҳисобламоқда.

Грузия Президенти Саломе Зурабишвили Абхазиядаги сайловларни ноқонуний деб атади, дея хабар беради РБК.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech