23 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33,8 °C

Молия
12 Июл  2019 1317

Танлаш истеъмолчидан: агар SMS-хабарнома қиммат бўлса?

15 июлдан бошлаб банк картаси билан операциялар ҳақида SMS-хабарнома нархи оширилади.

11313 қисқа рақамидан кирувчи SMS-хабарнома нархи 42,1 сўмдан 84,2 сўмга ошади. Ўсиш HUMO тўлов тизимида, «Info Zone» МЧЖда SMS-хабарнома етказиб берувчи компания харажатларининг, яъни мобил алоқа оператори нархларининг ошиши билан боғлиқ.

Бу ҳолатда HUMO карта эгаларига банк картаси билан операциялар ҳақида маълумот олишнинг муқобил усулини таклиф қилишади - @ HUMOcardbot миллий тўлов тизимининг расмий телеграм-боти ёрдамида.

Ҳозирча хизмат синов муддати доирасида бепул тақдим этилмоқда. Келгусида фойдаланувчи қуйидагиларни танлаши мумкин: хизматга ҳақ тўлаб фойдаланишда давом этиш ёки ўчириб қўйиш. Нархларга кейинроқ аниқлик киритилади.

Фикримизча, бу хизматга уланиш бироз ноқулай. HUMO карта эгасининг банкда SMS-хабарни фаоллаштириши, сўнг Телеграм-ботни ишга тушириш ва рақамни рўйхатдан ўтказиши керак, шундан кейин худди ўша Телеграм-ботда SMS-хабарни ўчириб қўйиш лозим. Лекин танлаш истеъмолчидан – нарх ошишига ҳеч бўлмаганда муқобил бор.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech